ЖАМИЯТ

Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзолари активларининг қанчаси Ўзбекистонга қайтди? Қолганлари-чи?

Адлия вазирлигида ўтказилётган Ўзбекистон Республикасининг айрим фуқаролари томонидан жиноий йўл билан орттирилган ва хорижий давлатларга олиб чиқиб кетилган активларни қайтариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида имзоланган Г. Каримова илгари тегишли бўлган активларни қайтаришга қаратилган Реституцияга оид битим бўйича брифингда вазир ўринбосари Музраф Икрамов бу хусусда маълум қилди.

«Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзолари активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швецария судларига оширилган. Ундирилиши керак бўлган жами сумма тақрибан 686 миллион АҚШ доллари. Шундан 336 миллион АҚШ доллари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 136 миллион доллари Ўзбекистонга қайтарилиши ҳал бўлди. 205 миллион АҚШ долларини қайтариш бўйича ишлар давом этмоқда. Ҳозирда қўшимча, тақрибан 350 миллион АҚШ долларини мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда», деди вазир ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan