ЖАМИЯТ

Коррупцияга қарши курашиш энг олий мақсад 

Коррупция – фуқароларнинг ижтимоий адолатга ва давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади. Шу боис ушбу иллатга қарши кўрашиш ва унинг олдини олиш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Коррупция ўзи нима?

Коррупция лотинчада corruption — “пора эвазига оғдириш”, corrumpere — “бузилиш, айниш, таназзул”, cor ruptum — “синган, бузилган” маъноларини англатади. Коррупция одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва қонун-қоидаларга зид равишда фойдаланишни англатади.

Коррупция балоси дунёнинг исталган жойида авж олган энг катта муаммолардан бири ҳисобланади, шу сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинган ва улар бўйича  кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий меҳанизми яритилди.

Мазкур Қонунинг 3-моддасида, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек бундай нафни қонунга ҳилоф равишда тақдим этишдир.

Мазкур қонун ўз навбатида фуқарларга коррупция ва коррупцяига оид ҳуқуқбузарликларнинг нима эканлиги ва уларнинг салбий иллатлари ҳақида маълумот беради.

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатлари, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипини таъминлаш каби вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, коррупияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан, жамоатчилик назорати талаб этилади.

Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдорлари инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя этмаган ҳолатларни аниқлашга қаратилган, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуидир.

Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг масаласига айланиши керак. «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунда ҳам аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шарти бўлиб, зеро коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш бизнинг энг олий мақсадимиздир.

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судьяси:                                 Н.И.Муминов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan