ЖАМИЯТ

Бойсундаги автоҳалокатда ҳайдовчи вафот этди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 1 май, жума куни, одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълумотига асосан daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 17:00 ларда Тошкент—Термиз М-39 автомобиль йўлининг 1322-километрида юз берган. 1990 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги Volvo FH12 42T юк машинаси йўлнинг хавфли бурилиш қисмини англатувчи йўл белгиси ўрнатилганлигига қарамасдан тезликни меъёридан оширган. Бурилиш қисмида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Ж.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.