ЖАМИЯТ

Термизда 4 киши хавфли инфекциядан тузалди. Яна қанча бемор қолмоқда?

Термиздаги юқумли касалликлар шифохонасидан  бугун яна тўрт нафар ҳамюртимиз соғайиб чиқди ва реаблитация марказига кузатилди.  Уларнинг уч нафари  коронавирус инфекциясига чалинган беморларга хизмат қилган ва мулоқот орқали  касалликни юқтириб олган. Бир нафари эса автомобилда  узоқ масофага юк ташиш билан шуғулланган ҳамда чет давлатдан ушбу инфекцияни юқтириб қайтган.

Реаблитацияга ўтказилганларнинг ёши энг каттаси 1956 йилда, энг кичик ёшдагиси 1987 йилда таваллуд топган.  Карантин талаблари ва  қоидалари  ўз вақтида қўлланилганлиги  боис, бу ватандошларимизнинг оила аъзолари инфекцияни юқтириб олмаган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, юқумли касалликлар шифохонасида яна 4 нафар бемор даволанмоқда. Улардан  уч нафарининг аҳволи яхши,  1 нафариники оғир, дея баҳоланяпти. Сурхондарё ҳам яқин кунлар ичида коронавирус инфекциясидан холи ҳудудлар қаторига кириши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan