ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ҳужжатлардан «тушиб қолган» психотроп дорилар қўлга тушди

Маълумки, барча давлатларда чегаралар орқали ҳаракатланишнинг тартиб қоидалари мавжуд. Унга риоя қилиш эса қонун билан тартибга солинган. Қонунни бузмаслик эса жазодан озод қилмайди. Бироқ, айрим ташкилотлар томонидан бу қоидалар қўпол равишда бузилмоқда.

Жумаладан, вилоят божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали юртимиз ҳудудидан ўтишга мўлжалланган юк поезди таркибида бўлган вагонда ҳам қонун талаблари бузилган ҳолда психотроп дори воситалари олиб ўтилаётганлиги маълум бўлди.

Вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, “Қудуқли” темир йўл бекатида Ўзбекистон ҳудудидан олиб ўтилаётган темир йўл юк вагонини божхона назоратидан ўтаказилганда темир йўл юк вагонларининг бирида жами 11 минг 900 қутида 238 минг дона “Сонлайф-Зопиклон 7,5 мг” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ушбу психотроп таблеткаларни Республикамиз ҳудудидан транзит олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори талаблари асосида махсус рухсатнома бўлган ҳолдагина руҳсат этилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan