ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда туман ҳокимининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

Ижтимоий тармоқларда DAV белгили машиналарга қандай имтиёз берилгани ҳақида тарқалган видеотасвирлар бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирган.

Олиб борилган суриштирув натижасида «Ласетти» машинаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатганлик ҳамда автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлган.

Аниқланишича, мазкур машина Қамаши тумани ҳокимининг хизмат машиналаридан бири бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 291-моддаси билан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan