ЎЗБЕКИСТОН

АКТ вазирлиги Сурхондарёда сайёр қабул ўтказади

АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки соҳани ривожлантириш бўйича таклифларингиз бўлса, сайёр қабулга ташриф буюринг.

Сурхондарё вилоятида АКТ соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ҳамда вазирликнинг вилоятдаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил 5 май куни соат 10:00 да фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилади.

Шу муносабат билан сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммолар, соҳани ривожлантириш юзасидан таклифларингиз ва соҳа бўйича қизиқтирган саволлар бўлса, сайёр қабулга ташриф буюришингиз сўралади.

Манзил: Термиз шаҳри, «Баркамол авлод» кўчаси, 30-уй. Матбуот уйи биносида
Маълумот учун телефон: 76-223 47 53

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan