
“Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли тиббий-санитар поезд Афғонистоннинг Балх вилоятида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Поездда 28 нафар шифокор учун иш шароити яратилган ва 15 хил тиббий асбоб ускуналар ўрнатилган бўлиб, ўтган 3 кун давомида 1300дан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг яримидан кўпи болалар ва аёллар.
Кўрик давомида Афғонистон фуқароларига 1,6 млрд сўмлик дори-дармон ва гигиена воситалари тарқатилди.
Тиббий кўрик 30 декабрига қадар давом этади.