ЎЗБЕКИСТОН

Ноқонуний қурилган объектлар бузилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг қарорига асосан туманнинг “Навбур” маҳалласидаги “Шеробод Агро пилла” масъуляти чекланган жамиятига қарашли бўлган ер майдонлари айрим фуқаролар томонидан ноқонуний ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида умумий майдони 145 кв.м ер майдонидаги ноқуний қурилган 10 та объектлар мажбурий тартибда бузилди ва жамият тасарруфига қайтарилди.

Шунингдек, Мазкур ҳудуддаги ўзбошимчалик билан қуриб олинган 7 та хонадон эгаларига тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилиб, ўз ҳисобидан бузиб олишлари учун қўшимча ихтиёрий муддат белгилаб берилди.

Мазкур уй-жойлар ўзбошимчалик билан эмас балки белгиланган ва амалдаги қонун қоидалар асосида қурилиши мақсадга мувофиқдир.

Таҳлилларга кўра, Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда ноқонуний қурилмаларни бузишга оид жами 460 га яқин ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланган.

Қишлоқ хўжалиги ерларига мўлжаллган сувли ерларда 170 га яқин ўзбошимчалик билан ноқоний қурилган объектлар мажбурий тартибда бузилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган.

Ўткир Ахмедов, Бюронинг Шеробод туман бўлими бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan