
Ханчжоу халқаро аэропортида (Чжэцзян провинцияси) «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Тошкент-Ханчжоу» йўналиши бўйича биринчи рейсини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси вакиллари, «Uzbekistan Airways» АЖнинг Пекиндаги ваколатхонаси масъул ходимлари, ушбу провинция Халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси, Ханчжоу халқаро аэропорти маъмурияти раҳбарияти ва ватандошлар иштирок этди.
Янги рейс ҳафтада бир марта, ҳар якшанба куни Тошкентдан соат 12:40 да учади ва Ханчжоуга соат 22:00 да етиб келади. Ханчжоудан қайтиш рейси соат 23:30 да учади ва соат 04:10 да Тошкентга қўнади.
Партия қўмитаси аъзоси, Халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси директори ўринбосари ва Чжэцзян провинцияси хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси вице-президенти Син Хуйдун ўз нутқида, жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Президентининг Хитойга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар энг юқори даражага кўтарилиб, ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон Чжэцзян провинцияси билан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётган биринчи давлатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, у 2023 йил октябрь ойида. Ўзбекистон Бош вазири «Ханчжоу – Хитойнинг машҳур сайёҳлик ва маданий шаҳри ҳамда рақамли иқтисодиёт пойтахти. Тошкент азалдан Буюк ипак йўлининг дурдонаси ва Марказий Осиёдаги муҳим шаҳар бўлиб келган. Ханчжоу ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши икки мамлакат ҳудудлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг муҳим кафолатидир», деди у.
«Zhejiang Airport Group Co., Ltd.» компанияси партия қўмитаси аъзоси, «Hangzhou Xiaoshan International Airport Co., Ltd.» партия қўмитаси котиби Цзян ФуминХанчжоу аэропорти номидан янги маршрутнинг ишга туширилишини қутлади.
Унинг сўзларига кўра, Ханчжоу халқаро аэропорти Шарқий Хитойда 2-ўринда, мамлакатдаги энг яхши 10 та аэропортдан бири ва дунёдаги энг йирик 100 та аэропорт қаторида қайд этилади. Ушбу аэропорт 2019 йилда дунёдаги энг гавжум аэропортлардан бир сифатида эътироф этилган. 2024 йил охирида йўловчи ташиш ҳажми 48 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
«Ривожланган иқтисодиёти ва бой маданиятига эга Чжэцзян провинцияси Ўзбекистон билан яқин савдо алоқаларига эга. Тошкент Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий ва маданий марказдир. Янги ҳаво йўлининг очилиши Чжэцзян ва Марказий Осиёни боғловчи яна бир ҳаво кўприги ҳисобланади.
Икки томон кўмагида очилган «Тошкент-Ханчжоу» йўналиши бўйича қатновлар юқори сифатда давом этади ва йўловчилар оқимини кўпайтириш, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади».