ЎЗБЕКИСТОН

ИЛК БОР СИЁСИЙ ЖАРАЁНДА ИШТИРОК ЭТИШ БАХТИ ЎЗГАЧА

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. Шўрчи тумани “Жарқишлоқ” маҳалласидаги  529-сайлов учаскасида рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 2 минг 85 нафарни ташкил этади. Муддатидан олдин овоз берганлар сони 45 нафардир. Сайловда илк овоз беришга қатнашаётган ёшлар сони 97 нафарни ташкил этади.

Улар орасида ёш спортчи Элинур Бекмуродова ҳам бор. Илк бор сайловда иштирок этаётган Элинур муносиб номзод учун овоз берди.


-Бугун маҳалласиздаги 529-сайлов участкасида илк бор фуқаролик бурчимни бажардим, – деди Э.Бекмуродова. – Сайлов участкасида китоб ҳам совға қилишди. Илк бор сиёсий жараёнда иштирок этиш бахти, масъулияти ўзгача эканлигини ҳис қилди.

Сайловда ўз номзодимга овоз берар эканман, бу менга ғурур ва ифтихор бахш этиши қаторида ўзимни жамият учун керакли фуқаро эканимни ҳис этдим. Бу жараён жамиятда фаол бўлишга туртки беради. Бугун эса биринчи маротаба шундай сиёсий воқеа иштирокчисиман. Сайловда Ватанимиз равнақи, халқимизнинг фаровон ҳаёти ва ёшлар келажаги учун овоз бердим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan