ЎЗБЕКИСТОН

Жарқўрғон ҳамда Қумқўрғон туманларидаги фермерлар манфаатига “Кластер”дан жами 7,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

Белгиланган солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаш — ижтимоий соҳага йўналтирилган тўловларни вақтли амалга оширилиши билан чамбарчас боғлиқ. Ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш борасида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят солиқ бошқармаси ҳамкорлигида жойларда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон ҳамда Қумқўрғон туман бўлимлари иш юритувида бўлган ижро ҳужжатларига кўра иккала туманда фаолият юритиб келаётган жами 76 та фермер хўжаликларининг солиқ ҳамда бошқа қарздорликларни ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида фермер хўжаликларининг кластерда ҳақдорлиги аниқланган.
Фермер хўжаликлари туманда фаолият юритиб келаётган “Сурхон текс” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ғалла ва пахта хом ашёсини топширган бўлса-да маблағлар ўз вақтида тўлаб берилмаган. Бюронинг ҳудудий бўлимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Қўмқўрғонда 39 та ҳамда Жарқўрғонда 37 та фермер хўжаликларининг кластер жамияти ҳисобидан фермерларнинг солиқ ва бошқа қарздорликлари учун жами 7 млрд. 171 млн. сўм ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan