ЎЗБЕКИСТОН

Бойсунда янги газ кони очилди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида янги газ кони очилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Газ кони “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида олиб борилган пармалаш ишлари натижасида топилган.

Газнинг бир суткада қуйилиб келиши ўртача 300 минг куб метрни ташкил қилади. Пармалаш ишлари ва скважина қурилиши “Surhan gas chemical operating company” МЧЖ ҳамда Марказий Осиё, РФ ва Яқин Шарқда бир қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган “Eriell” компанияси билан ҳамкорликда олиб борилган», дейилади ҳокимлик ахборотида.