ЎЗБЕКИСТОН

ВЬЕТНАМ МАРКАЗИЙ ҲАРБИЙ ПРОКУРОРИ БИЛАН УЧРАШУВ

2019 йил 22 июль куни Вьетнам Социалистик Республикаси Марказий Ҳарбий прокурори генерал-лейтенант Нгуен Ван Хань бошчилигидаги делегация ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф буюрди, дея ахборот бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати.

«2019 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида делегация аъзолари билан икки томонлама учрашув ўтказилиб, ҳамкорликдаги меморандум имзоланди.

Делегация аъзолари ташриф доирасида Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси фаолиятлари билан танишишди», дейилади хабарда.