ЖАМИЯТ

Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий

Термиз давлат университетининг Педагогика институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Гулистон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январда қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида “Амударё” дам олиш масканида “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмаси ва вилояти мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар билан ишлаш бўлими ҳамда бир гуруҳ фахрийлар, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-ногиронлар Сурхондарё вилоят бўлими ва жамоатчилик кенгаши аъзолари, Термиз педагогика институти хаваскор талабалари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, ўқувчи ёшлар ва вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш Марказининг чақирилувчилари иштирок этдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида Термиз гарнизони манавият ва марифат ҳарбий оркестр жамоаси ўзларининг ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган қўл жанги чиқишлари билан иштирок этди. Ушбу тадбир барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan