ДУНЁ

Пампео Хитойнинг коронавирус билан боғлиқ ҳолатни яширганини тасдиқловчи далиллар ҳақида гапирди

Америка давлат котиби Майк Помпео АҚШда Хитой томонидан коронавирус билан боғлиқ асл ҳолатни яширилганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Помпеонинг сўзларига кўра, Хитой коммунистик партияси дунё нима содир бўлганини билмаслиги учун барча чораларни қўллаган. Шунингдек, давлат котибининг маълумотларига қараганда, ХХР ҳукумати СОVID 19 тарқалган Ухандаги воқеаларнинг гувоҳларига билганларини ошкор қилишга йўл бермаган.

Помпео айбдорлар жавобгарликка тортилиши учун АҚШ ўз вақтида зарур чоралар кўришини қайд этди. Бироз аввал ОАВ орқали 5 та мамлакат шу жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Автралия махсус хизматлари Хитойнинг янги вирус тарқалишини яширирганини тақдиқловчи маълумотларни қўлга киритгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳужжатларда келтирилишича, 3 январда Хитой халқ республикаси Соғлиқни сақлаш миллий қўмитаси вирус намуналарини йўқотиш ва янги касаллик тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақида буйруқ берган.