ДУНЁ

Коронавирус манбайи кўршапалаклар эмас

Ҳозиргача вирус (96 фоиз) кўршапалаклардаги вирусларга ўхшаш экани ва улардан тарқагани тахмин қилинганди, аммо ўтказилган тадқиқотдан бирида панголин номли ёввойи ҳайвонлардаги вируслар ҳозирги коронавирусга 99 фоиз ўхшашлиги аниқланди.

Панголин Уҳандаги ёввойи ҳайвонлар бозорида сотиладиган тур эмас, аммо у ноқонуний савдога қўйилган. Ҳозирги кунда вируснинг манбайи деб тахмин қилинадиган энг шубҳали ҳайвон бу – панголин.