ДУНЁ

Баҳо: Украина Россияни бемалол енга оладими?

Украина ҳарбийси
Сурат тагсўзи,АҚШ Давлат котиби Россия билан урушда Украина ғалаба қозона олади, деб ишонишини айтди

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Россияга қарши урушда Украинанинг мағлубияти муқаррар эмас. Унга кўра, Украина ютиши мумкин. Энтони Блинкен Украинадаги ҳозирги вазият манзарасида Би-би-сига интервью берди.

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Россияга қарши урушда Украинанинг мағлубияти муқаррар эмас.Унга кўра, Украина ютиши мумкин. Энтони Блинкен Украинадаги ҳозирги вазият манзарасида Би-би-сига интервью берди.

АҚШ Давлат котиби можаронинг қанчалик узоққа чўзилиши ҳақида бир нима дея олмаслигини эътироф этди.

Аммо Россия билан урушда Украина ғалаба қозона олади, деб ишонишини айтди.

У Украина халқининг «фавқулодда чидами ва бардоши»ни олқишлади.

«Агар Москванинг нияти қандай қилиб бўлмасин, амалдагисини қулатиб, ўзининг қўғирчоқ ҳукуматини ўрнатиш бўлса, 45 миллион украиналик уни барибир тан олмайди», – деди Энтони Блинкен.

Унга кўра, уруш шундоқ ҳам Россия Президенти Владимир Путиннинг режасига мувофиқ бормаётган бўлиши мумкин.

Россия Украина бўйлаб олға силжишга интиларкан, Украина кучларининг қаттиқ қаршилигига дуч келмоқда.

Россия қўшинлари Украинанинг жанубий соҳилларини эгаллаб олишган.

Украинанинг порт шаҳри бўлган Мариуполь ҳали-ҳануз қамал остида, аммо таслим бўлмаган.

Николаев губернаторининг айтишича эса, Россия кучларини шаҳардан қувиб чиқаришган.

Унинг айни мазмундаги баёнотига Россиянинг муносабати ҳозирча имконсиз.

Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлган шарқий Харьков ҳам Россия кучларининг қуршовида.

АҚШ Давлат котиби куни-кеча Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан Брюсселдаги учрашуви ортидан ва қитъа бўйлаб олти кунлик сафари арафасида Би-би-сига интервью берган.

Унинг айтишича, халқаро ҳамжамият Украинага қўлидан келганча ёрдам бериш ва «Путин бошлаган урушга чек қўйиш учун Россияга мислсиз босим ўтказиш аҳдида қатъий».

АҚШ мавжуд вазиятнинг янада оловланишидан ҳам ташвиш билдирган.

«Бу ўзларининг диққат-эътиборларидаги масалалардан бири» эканини айтган.

Блинкенга кўра, «Украинани ўз забтига олган урушдан кейинги энг ёмон нарса унинг бундан-да кучайиб, янада ёйилиши бўлади».

АҚШ Давлат котиби Россия кучлари Украинада тинч аҳолига қарши «ўта шафқатсиз усуллар»ни қўллашаётгани билан огоҳлантирган.

«Бунинг натижасида одамлар ниҳоятда азоб чекишаётгани»ни айтган.

У «АҚШ босқинни тўхтатиш учун Москвадаги раҳбариятни ўзгартиришга интиладими?», – деган саволга ҳам жавоб берган.

«Бунга интилмасликлари, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўзларига эмас, Россия халқига боғлиқ» эканини айтиб, жавоб берган.

Россия халқига айтадиган гапига тўхталаркан, «қандай қилиб бу босқинчилик уруши сизнинг манфаатларингиз, эҳтиёжларингизни олдинга суриши мумкин», – дея савол қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan