ДУНЁ

Европа Иттифоқи Россия газидан воз кечишни режалаштирмоқда

Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг энергия ресурслари: нефт, газ ва кўмирдан босқичма-босқич воз кечиш йўлидан боришга қарор қилишди. Ғоя айтилди, аммо Унинг аниқ вақти ҳали айтилмаган.

Rayter агентлиги Европа Иттифоқининг 10 – 11 март кунлари бўлиб ўтадиган Версал саммити декларацияси лойиҳасига таяниб, Европа Иттифоқининг қатъий қарор қилганини маълум қилди.

“Биз ўз хавфсизлигимиз учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммамизга олишга ва Европа суверенитетимизни мустаҳкамлаш, қарамлигимизни камайтириш ҳамда янги ўсиш ва сармоявий моделни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қатъий қадамлар ташлашга қарор қилдик”, — дейилади Reuters декларация матнидан иқтибос келтирган ҳолда.

Европа Иттифоқи ушбу моделни ишлаб чиқиш муддатини 2030 йилгача чеклашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Хосеп Боррел Европа Иттифоқи Америкадан ўрнак олмаслик ва Россия нефти ва газини импорт қилишдан бош тортмаслигини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, Россияга қарши санкциялар уларни эълон қилган давлатлар учун жуда ҳалокатли бўлиб чиқди. Бундан ташқари, бу масала нафақат иқтисодиётга, балки жамият ҳаётининг бошқа кўплаб соҳаларига ҳам тегишли.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan