
“Толибон” Афғонистондаги АҚШнинг собиқ ҳарбий-ҳаво базасида ҳокимиятга қайтганининг уч йиллигини нишонлади. Бу ҳақда “The Starits Times” хабар берди.
“Толибон” қуролли кучлари совет давридан қолган танклар ва артиллерия қуролларини АҚШнинг Баграмдаги собиқ ҳарбий базаси орқали олиб ўтган. У ерда парад ва нутқлар учун йиғилган юзлаб одамлар орасида Хитой ва Эрон дипломатлари ҳам бўлган.
Собиқ Баграм базаси бир вақтлар 20 йил давомида “Толибон”га қарши АҚШ бошчилигидаги операциялар учун асос бўлиб хизмат қилган.
Парадда АҚШда ишлаб чиқарилган бронетранспортёрлар, вертолёт ва қирувчи самолётлар ҳам олиб ўтилган. “Толибон” кучлари 2021 йилнинг 15 августида пойтахтни эгаллаб олди. Юбилей афғон календарида бир кун олдин нишонланади.