2019 йил якунларига кўра, Хитойдаги шаҳарларда рўйхатдан ўтган ишсизлик даражаси 3,62% ни ташкил этди, бу ҳукумат томонидан кутилган кўрсаткичдан паст бўлди, дея хабар беради жума куни ХХР давлат статистика хизмати.
Расмий прогнозга кўра, 2019 йил охирига келиб, Хитойда шаҳарларда ишсизлик даражаси тахминан 4,5 фоизни ташкил қилиши керак эди, 11 миллиондан ортиқ иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди.
«2019 йил охирига келиб, шаҳарларда рўйхатдан ўтган ишсизлик даражаси 3,62% ни ташкил этди», дейилади хабарда.
Ўтган йилнинг охирига келиб, иш билан банд бўлганларнинг умумий сони 774,71 миллион кишини ташкил этди, уларнинг 442,43 миллиони шаҳар аҳолиси. Шу билан бирга, 25-59 ёшдаги одамлар орасида рўйхатга олинган ишсизлик даражаси 4,7% ни ташкил этди.
Ўтган йили Хитойда13 миллион янги иш ўринлари яратилган эди, бу йил бошида ҳукумат режалаштирганидан кўпдир.
2019 йилда меҳнат муҳожирлари сони 290,8 миллионга етди, бу 2018 йилга нисбатан 2,41 миллионга кўп. Мигрант ишчиларнинг ўртача ойлик даромади 3,962 юанни ташкил этади, бу 2018 йилга нисбатан 6,5 фоизга кўп.
2018 йилда Хитойда рўйхатга олинган ишсизлик даражаси 3,8% ни ташкил этган эди, бу ҳукумат расмийларнинг прогнозидан анча паст (Хитой ҳукумати 4,5%тахмин қилган эди). Ўшанда мамлакатда 13,61 млн. Янги иш ўринлари яратилган эди – деб хабар беради РИА новости.