ҲУҚУҚ

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ НОҚОНУНИЙ РАД ЭТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш хисобланади:

➖ меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғриси-даги талабларни бузиш;
➖ иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қа-бул қилмаслик;
➖ иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисо-бига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
➖ ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
➖ судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган суд-ланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қи-лиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

Мусурмон Ишалиев, Қизириқ туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan