ҲУҚУҚ

Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратишни қайд этиш

Қуйидаги ҳолларда эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш қайд этилади

  • суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
  • суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Ваколатли орган:ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • Ариза;
  • Эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
  • Эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма;
  • Судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва молмулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Хизмат учун давлат божи қонунга мувофиқ ундирилади.

Муддат: Эр (хотин)дан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, ФҲДЁ органига ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.


D.Холиёрова

Бойсун туман адлия бўлими ФҲДЙ бўлими 1 тоифали инспектори 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan