STATISTIKA

Ўзбекистон – Марказий Осиёда пенсияга чиқиш ёши энг паст бўлган давлат

Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши эркаклар ва аёллар учун неча ёш эканлиги бўйича маълумот берилди.

Бугунги кунда, Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши – аёлларда 55 ёшдан 61 ёшгача, эркакларда эса 60 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшни ташкил этмоқда.

Хусусан, 2024 йил июль ойи ҳолатига кўра:

—  Ўзбекистонда – эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;

—  Қозоғистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;

—  Қирғизистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;

—  Тожикистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;

—  Туркманистонда – эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan