Ёшга доир пенсия олувчилар ҳам мазкур йўлланмалардан фойдаланиши мумкин.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
– уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
– ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
– ёшга доир пенсия олувчилар.
Айтиш жоиз, давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Шерзод Ҳамроев, Қизириқ туман Адлия бўлими давлат хизматлар маркази бош мутахассиси