ДУНЁ

“Толибон” 120 минг литрга яқин нефтни сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтарганини маълум қилди

“Толибон” стандартлари миллий бошқармаси Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин бўлган иккита нефть вагонларини Ўзбекистонга қайтарганини маълум қилди. Бунинг сабаби сифатида нефть сифати пастлиги кўрсатилган.

Фото: Х ижтимоий тармоғидан скриншот

Шунингдек, Стандартлар миллий бошқармаси Шайх Абу Наср Фараҳий портидан Эронга яна 19 та паст сифатли нефть танкерини қайтариб юборган.

Бошқарма яна бир бор афғон тадбиркорларидан мамлакатга сифатсиз товарлар олиб кирилишининг олдини олишни сўраган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan