ДУНЁ

Байденнинг уйида яна махфий ҳужжатлар топилди, буни текшириш учун махсус прокурор тайинланди

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан Жо Байденнинг офиси ва уйида махфий ҳужжатлар топилиши билан боғлиқ воқеани текшириш учун махсус прокурор тайинланди.

АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд президент Жо Байденга алоқадор таҳлилий марказда махфий ҳужжатлар топилганини текшириш учун махсус прокурор тайинланганини эълон қилди — у собиқ федерал прокурор Роберт Ҳур.

CNBC телеканалига кўра, Гарланд бу ҳақда Жо Байден ва унинг адвокати президентнинг Делавер штати, Уилмингтон шаҳридаги уйида махфий ҳужжатларнинг иккинчи партияси топилганини айтганидан бир неча соат ўтиб баёнот берди.

Махфий ҳужжатларнинг биринчи партияси 2 ноябр куни Байденнинг Вашингтондаги таҳлил маркази офисида топилган, аммо бу ҳақда бир неча кун олдин маълум бўлган эди. CNN хабарига кўра, топилган ҳужжатлар орасида Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид материаллар ҳам бор.

Ноябр ойида АҚШ Адлия вазирлиги бошқа собиқ федерал прокурор Жек Смитни собиқ президент Доналд Трампга нисбатан иккита жиноий иш тергови бўйича махсус прокурор этиб тайинлаган эди.
Биринчи жиноий иш Трамп уйида топилган махфий ҳужжатлар билан боғлиқ. Қонунга кўра, у президентлик лавозимини тарк этганда ҳукумат ҳужжатларини АҚШ Миллий архивига топшириши шарт эди.

Иккинчи жиноий иш расмийлар бу ҳужжатларни олишга уринганида Доналд Трамп тўсқинлик қилган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan