Сўнгги 12 ой ичида дунё бўйлаб ҳаво ҳарорати метеорологлар томонидан ўтказилган ўлчовлар давомида, шу жумладан ҳар ой учун алоҳида-алоҳида энг юқори бўлди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Америка табиий тарих музейидаги чиқиши чоғида маълум қилган.

«Бизда аллақачон рекорд даражадаги энг иссиқ ойларнинг кетма-кет 12 ойини бошдан кечирдик. Ўтган йил давомида ҳар ойда ҳароратнинг ошиши кузатилди», – деди Гутерриш.
БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, ҳароратнинг 1,5 даража Цельсийга кўтарилишини чеклаш мақсадига эришиш учун глобал чиқиндилар ҳар йили 9 фоизга камайиши керак, бироқ тескари жараён содир бўлмоқда.
«Ўтган йили чиқиндилар 1 фоизга ошди», деди Бош котиб. У, шунингдек, қазиб олинадиган ёқилғиларни реклама қилишни тақиқлашга чақирди.
«Кўпгина ҳукуматлар тамаки каби инсон саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотлар рекламасини чеклайди ёки тақиқлайди. Мен барча мамлакатларни қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқарувчи компаниялар рекламасини тақиқлашга чақираман. ОАВ ва технология компанияларини эса қазиб олинадиган ёқилғиларни реклама қилишни тўхтатишга чақираман», – деди у.