Мультфильм томоша қилиб ҳам болалар касалликка чалиниши мумкинми?
1997 йилнинг 16 декабрида Япония телевидениеси орқали намойиш этилган “Покемон” мультфильмида Пикачунинг шиддатли ҳужуми ёрқин қизил ва кўк чарақлаган ранглардаги кадрларда ифода этилади.
Айни шу кадрлар кўплаб болаларда оғриқли яъни тутқаноқни эслатувчи реакцияни келтириб чиқаради ва шу мультфильм намойишидан сўнг 700 бола касалхонага ётқизилади.
Касаллангани ҳақида кўплаб бола шикоят қилган, бироқ шифокорлар бу симптомларни кўрсатувни ўзидан кейин пайдо бўлмаганини унинг атрофида бўлган оммавий васваса (истерика) сабаб деб ҳисоблашган.
Ҳаттоки касалхонага ётқизилган болалар орасидан мактабга бормаслик учун ўзини касалликка солганлар ҳам бўлган, дейди «hudud24.uz».