САЛОМАТЛИК

«Жонли вакцина» кимларга тўғри келмайди?

Бу саволга Би-би-сининг тиббиёт масалалари бўйича муҳаррири Мишел Робертс жавоб беради.

— Олимлар коронавирусга қарши бир неча хил вакцинани синаб кўришмоқда.

Уларнинг қай бири энг кўп самара беради, умуман, фойда берадими – ҳали аниқ эмас.

Айрим вакциналар баъзи одамларга кўпроқ мос тушиши эҳтимоли бўлади.

Ишлаб чиқилаётган зардоблар ҳозир кўнгиллиларда синалмоқда.

Аммо вакцина кимга кўпроқ фойда беради, деган саволларга жавоб топиш ва натижаларни билиш учун ҳали вақт керак.

Беморнинг организмига аввал орган кўчириб ўтқазилган бўлса ва иммунодепрессант олаётган бўлса, таркибида заифлаштирилган бактерия ёки вирус мавжуд бўлган «жонли» вакцина тўғри келмаслиги мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan