САЛОМАТЛИК

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб бормоқда

Қўшма Штатларда коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда, айрим штатлар чекловларни қайтадан жорий қилмоқда.

Оқ уй 12 май куни Коронавирус пандемияси бўйича халқаро онлайн саммит бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда euronews.

Шу билан бирга, мамлакат Федерал округ суди Жо Байден маъмуриятининг самолётларда ва жамоат транспортининг бошқа шаклларида мажбурий ниқоб кийиш ҳақидаги кўрсатмасини ноқонуний деб топди ва уни тўхтатди.

Хитой ҳукумати эса Шанхайдаги карантин чораларининг фойдалари ҳақида хабар бермоқда. Мегаполисда март ойида Covid-19 эпидемияси сабабли қаттиқ карантин эълон қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, ўшандан бери учта ўлим ҳолати қайд этилган.

Сидней бандаргоҳига икки йилдан бери биринчи марта круиз кемалари кирди. 2020 йил март ойида Ruby Princess кемасининг ўнлаб сайёҳлари коронавирусдан вафот этганидан сўнг, круиз кемаларининг Австралия портларига кириши тақиқланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan