ДУНЁ

Кобулдаги портлашлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул ғарбидаги Абдул Раҳим ўрта мактаби ва Мумтоз курсида кетма-кет уюштирилган бомбали ҳужумларда 6 киши ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга кўра, шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган Абдул Раҳим номидаги мактаб яқинида иккита портлаш содир бўлган.

Кобул хавфсизлик бошқармаси вакили Холид Задраннинг хабар беришича, айни вақтда олти киши ҳалок бўлгани ва 11 киши жароҳатлангани маълум.

Яна бир мактаб ёнида қўл гранатаси портлатилиши оқибатида камида беш киши жароҳатлангани айтилмоқда. 

Ҳужумлар содир бўлган ҳудудга олиб борадиган барча кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилди. Хабарда айтилишича, ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan