ДУНЁ

Финляндия ва Швеция НАТОга қўшиляпти. Эрдўған ниятига етди

“Томонлар терроризм, уюшган жиноятчилик ва бошқа умумий муаммоларга қарши курашда консенсусга асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида барча даражаларда, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва разведка идораларида мулоқот ва ҳамкорликнинг тузилган ҳукуматлараро механизмини яратадилар.

Финляндия ва Швеция, НАТОнинг тегишли ҳужжатлари ва сиёсатлари қоидаларига мувофиқ, терроризмга қарши қатъий кураш олиб боради ва тегишли қонунчиликни мустаҳкамлаш учун барча зарур чораларни кўради.

Финляндия ва Швеция экстрадиция бўйича Европа конвенциясига мувофиқ Туркия томонидан терроризмда гумон қилинганларни депортация қилиш ёки экстрадиция қилиш бўйича сўровларини зудлик билан кўриб чиқиш ҳамда экстрадиция ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун Туркия томонидан тақдим этилган маълумотлар, далиллар ва разведка маълумотларини ҳисобга олади.

Финляндия ва Швеция тергов ишларини бошлайди ва “Курдистон (https://t.me/muharrir_uz_bot1?suggest=word) ишчи партияси” террор ташкилоти, унинг барча бўлинмалари ва фронт ташкилотлари томонидан маблағ йиғиш ва ёллаш фаолиятини тақиқлайди.
Туркия, Финляндия ва Швеция дезинформацияга қарши кураш олиб бориш ва террор ташкилотларининг ташвиқот мақсадларида, жумладан Туркияга қарши зўравонликни қўзғатувчи ҳаракатларда суиистеъмол қилинишининг олдини олиш тарафдори. Финляндия ва Швеция қурол экспорти бўйича қонунчилиги иттифоқчилар олдидаги янги мажбуриятларга рухсат беришини ва уларнинг НАТОга аъзолик мақомига мос келишини таъминлайди.

Финляндия ва Швеция Туркия ва Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган бошқа иттифоқчиларнинг Европа Иттифоқининг умумий хавфсизлик ва мудофаа сиёсати бўйича жорий ва келажакдаги ташаббусларида, жумладан ПЕСЦО (https://t.me/muharrir_uz_bot1?suggest=word) лойиҳасида Туркиянинг имкон қадар кенгроқ иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу қадамларни амалга ошириш учун Туркия, Финляндия ва Швеция ташқи ишлар, ички ишлар ва адлия вазирликлари, разведка хизматлари ва хавфсизлик идоралари мутахассислари иштирокида Доимий қўшма механизм яратилади.

Доимий қўшма механизм бошқа мамлакатлар иштироки учун очиқ бўлади. Мадриддаги саммитда Туркия НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини узоқ йиллик қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди ва Финляндия ва Швецияни НАТОга аъзо бўлишга таклиф қилишни қўллаб-қувватлашини билдиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan