ДУНЁ

Германияда бир кунда 2340 та авиа рейс қолдирилди

Кеча кечқурун Ганноверда кенг кўламли иш ташлаш бошланди. Натижада аэропортлар ишламай қолди.

Бугун эрталаб Германиянинг беш шаҳридаги еттита аэропорт ходимлари иш ташлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Немис касаба уюшмаси 2,5 миллион ходим иш ҳақини 10,5 фоизга ошириш ва 500 евро миқдорида бир марталик тўлов талаб қилмоқда. Шунингдек, улар меҳнат шартномаси муддати 12 ойлик қилиб белгиланиши истаяпти.

Иш берувчилар бу талабларни рад этишмоқда. ADV аэропорт ассоциацияси содир бўлаётган воқеани меҳнат можаросининг мисли кўрилмаган кучайиши деб баҳолади.

Кеча кечқурун Ганноверда кенг кўламли иш ташлаш бошланди. Натижада аэропортлар ишламай қолди. Ташкилотчилар Франкфурт-на-Майн, Мюнхен, Штутгарт, Бремен, Гамбург ва Дортмунд аэропортларида барча рейсларни тўхтатиб қолишга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида 300 минг йўловчи кутган ва кутаётган 2340 та рейс бекор қилинди.

Аэропортлар ва касаба уюшма вакиллари 22-23 февраль кунлари Потсдамда навбатдаги музокараларни ўтказиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan