ДУНЁ

Исроил зарбалари оқибатида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 6,5 минг кишидан ошди

Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари чоғида ҳалок бўлганлар сони 6,5 мингдан ошди, 17,4 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Фото: AFP

“7 октябрдан буён 6546 киши Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси қурбони бўлди, улардан 2704 нафари болалар, 1584 нафари аёллар ва 364 нафари кексалар, 17 439 киши турли даражадаги жароҳатлар олган”, — дейилади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Май ал-Кейла Ғазо сектори соғлиқни сақлаш тизими бутунлай вайрон бўлганини маълум қилганди. У саратон, қандли диабет ва буйрак етишмовчилигини даволаш учун дори-дармонлар тугаганини маълум қилган. Фаластинлик расмий асосий шифохоналар фаолиятини тиклаш учун зудлик билан ёнилғи етказиб беришни ташкил этишга чақирган.

Исроил томонида эса 1,4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани, яна 5,4 минг киши яралангани маълум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan