ДУНЁ

Эксперт: Британиядаги сиёсий инқироз Украинага кўрсатилаётган ёрдамга салбий таъсир қилиши мумкин

Эксперт: Британиядаги сиёсий инқироз Украинага кўрсатилаётган ёрдамга салбий таъсир қилиши мумкин_image

Буюк Британиядаги сиёсий инқироз Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган сай-ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дейди хавфсизлик бўйича эксперт BBC интернет нашрига берган интервьюсида.

“Британия Бош вазирининг эҳтимолга яқин бўлган истеъфоси дарҳол халқаро сиёсий майдондаги вазиятни ўзгартириши мумкин. Ҳеч бўлмаганда бу ҳолат Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган сай-ҳаракатларини заифлаштиради”, — дейди Ташқи алоқалар кенгаши таҳлил маркази аъзоси Жозеф Сиринсионе.

Экспертнинг қўшимча қилишича, Борис Жонсоннинг лавозимдан кетишидан ташқари, ундан кейинги ноаниқликлар ҳам Европанинг Украинага ёрдам беришига таъсир қилади. Шунингдек, бошқаларда Ғарб иттифоқининг барқарорлигига нисбатан шубҳа уйғониши ҳам мумкин.

Маълумотларга кўра, Буюк Британия ҳозирда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатаётган иккинчи энг йирик давлат ҳисобланади. Мамлакат ҳарбий ёрдам учун 2.3 миллиард фунт стерлинг ҳамда урушдан вайрон бўлган давлатга гуманитар ва иқтисодий ёрдам учун эса 1.5 миллиард фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратган.

Шу билан бирга, аввалроқ Chatham House таҳлилий маркази экспертлари Украинадаги уруш ва Британиянинг украиналикларга ёрдам беришдаги фаол роли Борис Жонсонга катта ёрдам бериб, жамоатчилик эътиборини мамлакат ичидаги жанжаллардан чалғитишга яхшигина замин яратгани тўғрисида ёзитшган эди.

Шунингдек, экспертлар бунга мисол қилиб Даунинг-стритдаги воқеаларни келтиришган. Уларнинг фикрига кўра, бу ердаги жанжал Европадаги кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликлар фонида аҳамиятсиз воқеага айланиб қолган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan