ДУНЁ

Қирғизистонда ўқитувчилар, мактаб директорлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилиши мумкин

Қирғизистон Таълим вазирлиги мактаб ўқувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Спутник Қирғизистон» хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, болани боғча ёки мактабга қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик, шунингдек, ота-онадан пул ундириш ёки уларга босим ўтказиш учун жазо чораларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Жарима миқдори 15-20 минг сомни ташкил қилади.

Таълим вазирлиги мамлакатда мактабга бормайдиган болалар сони ортиб бораётганини маълум қилди. Мана бир нечта сабаблар: улар ишлайди ва ота-оналарга ёрдам беради, ота-оналар диний сабабларга кўра фарзандларини мактабга юбормайдилар, ота-оналарда бола учун ҳужжатлар йўқ.

Шу боис Халқ таълими вазирлиги мактаб ёшидаги болалари таълим муассасаларига бормаётган ота-оналарни маъмурий жавобгарликка тортишни таклиф қилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan