ДУНЁ

Хитойда XIX Осиё ўйинлари алангаси расман ёқилди

Пайшанба куни Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги қадимий Лянчжу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари алангаси ёқилди, дея хабар беради  Осиё ўйинлари-2022 ташкилий қўмитаси.

2022 йилги Осиё ўйинлари алангаси бугун Хитой шарқидаги, Чжэцзян провинциясидаги қадимий Лянчжу шаҳрида ёқилди. Бу – XIX Осиё ўйинлари очилишига 100 кун қолганини билдиради.

Ўйинлар 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябрга қадар Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, XIX Осиё ўйинлари 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Кейинчалик, 2023 йил кузга ўзгартирилди.

Осиё ўйинлари Хитойда учинчи бор ўтказилади. 1990 йилда мусобақа Пекинда, 2010 йилда Гуанчжоуда бўлиб ўтди.

Ханчжоудаги ўйинларнинг спорт дастурига 40 та спорт тури, 61 та йўналиш ва 483 та тадбир киритилган. Киберспорт ва брейк-денс мусобақалари Осиё ўйинларида илк бор ўтказилади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan