ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сариосиёда имтиёзли кредитни ўзлаштирган фермер хўжалиги ва оилавий корхона эгалари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда “Ф.Г.” фермер хўжалиги ҳамда “Д.Ш.” ва “М.Б.” оилавий корхоналарини норасмий бошқариб келган Ш.Т. ва бошқалар балиқчиликни ташкил этиш ва ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бошқа хусусий корхоналарга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan