ДУНЁ

Бразилия ва Хитой доллардан воз кечмоқда

Бразилия ва Хитой ўз валюталари фойдасига доллардан воз кечиш бўйича савдо шартномасини имзоладилар. 

Маълум қилинишича, Бразилия ва Хитой юанни биринчи навбатда АҚШ долларига конвертация қилиш ўрнига тўғридан-тўғри реалга ва аксинча алмашиш имконини берувчи савдо шартномасини туздилар.

Янги келишув «харажатларни камайтириш» ва «ўзаро савдони янада кенгайтиришни рағбатлантириш ва сармоя киритишни осонлаштириши» кутилмоқда, деди Бразилия.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой Бразилиянинг энг йирик савдо шериги бўлиб, барча импортнинг бешдан биридан кўпроғини ташкил этади, ундан кейин эса АҚШ туради. Хитой, шунингдек, Бразилиянинг энг йирик экспорт бозори бўлиб, барча экспортнинг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади.

Хитой 2009 йилда Бразилиянинг энг йирик савдо шериги сифатида АҚШни ортда қолдирди. Бугунги кунда Бразилия Лотин Америкасида энергия ва нефть қазиб олиш бўйича Хитой сармоясининг энг йирик олувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, кеча Хитой ва Франция юанда газ савдоси бўйича биринчи келишувни имзолаган эди.

Шунингдек, америкалик генералнинг фикрича, Хитой, Россия ва Эроннинг яқинлашуви узоқ йиллар муаммога айланиши хабар қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan