ДУНЁ

Байден Польшага келиб, Зеленский билан учрашмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден Польшага келиши кутилмоқда. У Владимир Зеленский ва Анжей Дуда билан учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Учрашув Варшава ёки Рзешовда бўлиши режалаштирилган.
Учрашувда Зеленский тинчлик режасини тақдим этади ва “Украинага бағишланган халқаро конференция ўтказишга чақиради”, деб ёзади нашр Киевдаги дипломатик манбага таяниб.

Маълум қилинишича, режа 10 банддан иборат бўлиши ва 2014 йил мартида Қрим аннекция қилинишигача бўлган чегаралар доирасида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олишни назарда тутиши керак.

Шунингдек, режада ҳарбий трибунал яратиш ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan