ХАБАРЛАР

Тошкентда тез ёрдам машинаси 74 ёшли велосипед ҳайдовчисини уриб юборди

ИИББ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишча, жорий йилнинг 28 август куни тахминан соат 16:40 ларда Чилонзор тумани КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 1984 йилда туғилган О.З., FORD русумли махсус автоуловини бошқариб кетаётиб велосипед ҳайдовчиси —1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган. Натижада, велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan