ДУНЁ МАДАНИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

АҚШда Термиз археология музейи нумизматика фонди тўғрисида мақола чоп этилди

АҚШнинг Филаделфия шаҳрида жойлашган «Theoretical & Applied Science» (Назарий ва амалий фанлар) номли Халқаро илмий журналда Термиз археология музейи нумизматика фонди тўғрисида мақола чоп этилди. Ҳар ойнинг сўнгида нашр этиладиган мазкур халқаро илмий журнал 45 дан ортиқ халқаро илмий маълумотлар базаси асосида ташкил этилган.

Термиз археология музейи бош мутахассиси М.Нормўминов муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада музейининг нумизматика фондига тегишли “Амир Темур ва темурийлар даври”га оид тангалар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Маълумот учун, бугунги кунда Термиз археология музейи фондида 28 мингдан ортиқ турли даврларга оид тангалар сақланади. Шулардан 12 миндан ортиги айнан Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларида зарб этилган тангалар ҳисобланади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan