Uncategorized

Ҳаётдан ранжимасликни ўрганинг!

Ҳаётимиз қандай рангда, нима учун ундан кўнглимиз тўлмайди, каби саволлар бирзум бўлса-да хаёлимиздан ўтиши рост. Эҳтимол бунга кўп нарсани кўнглимизга яқин олиб, кимнингдир гап-сўзидан ранжишимиз, хафагарчиликни ҳамроҳимизга айлантиришимиз сабабдир. Аслида ҳаммаси ўз қўлингизда! Унутманг, ҳаётингизни фақат сиз бошқара оласиз!

  1. Кечаги кун билан хайрлашинг. Ўтмишдаги нохушликларни ўйлаб, бугунингизни ўтказиб юборманг. Олдинда бахтли келажак кутаётганини ўйлаб, бугнингизни бахтиёр ўтказинг!
  2. Кимни хафа қилиш осон, биласизми? Кимнинг ички дунёси шунга мойил бўлса, ана шулар ҳаёт зарбасидан мушт ейверишади. Сиз эса иродалисиз, уни синдиришларига йўл қўйманг.
  3. Ёмон ўй-фикрлар, хаёлларни узоқ-узоқларга улоқтиринг. Масофа шу қадар йироқ бўлсинки, изласангиз ҳам тополманг.
  4. Хотирангиздаги яхши кунларнигина ёдга олинг. Кўнглингиз тортмаганини эса бўлмагандек тасаввур қилинг.
  5. Бугунингиз — эртангиз учун пойдевордир. Шу сабаб яхши кайфиятни бугундан бошланг.
  6. Сизга қаратилган танқид тошларини фақат олға интилиш билан парчаланг. Уларнинг босимига тушиб қолишдан қочинг.
  7. Кучсизсан десалар, янада кучли бўлинг! Омадсиз десалар, омадни ортингиздан эргаштиринг. Шуни унутмангки, тақдирингиздаги ёзувлар ҳам сизнинг фойдангизни кўзлайди.
  8. Хотиржамлик. Мана сизнинг қуролингиз. Қандай вазият, имкон ва шароит бўлишидан қатъи назар, руҳингизни чўктиришни истаганларга хотиржамлик ва табассум билан жавоб қайтаринг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan