Uncategorized

Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 2020 йил 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан журналист ва блогерларга МЕДИА ТУР ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5414 сонли  фармони билан божхона органлари фаолиятининг очиқлиги  ва шаффофлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 2020 йил 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан журналист ва блогерларга МЕДИА ТУР ташкил этилди.

Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона постида жорий йилнинг 11 ойи давомида савдо айланмаси  208 миллион 175 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда пандемия туфайли товарлар  экспорти ва импортида бир оз пасайиш кузатилганлиги туфайли 61 миллион 554 минг АҚШ долларига ёки 32.9% га камайган.

Шундан:

-Импорт: жами 29 миллион 566 минг 216 (ўтган йили 88 миллион 418 минг 121) АҚШ долларини ташкил этиб, 66,5% га камайган.

-Экспорт: жами 178 миллион 609 минг 621 (ўтган йили 181 миллион 312минг 534) АҚШ долларини ташкил этиб 1,5% га камайган.

Ташқи савдо сальдоси ижобий, яъни 149 миллион 43 минг 400 (ўтган йили 92 миллион 894 минг 400) АҚШ долларини ташкил этди.

2020 йилнинг 11 ойи давомида пост томонидан жами 7740 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилди. Шундан экспорт божхона режимига пост томонидан 6647 та божхона юк декларацияси расмийлаштирилган. Импорт божхона режимида эса 1093та божхона юк декларация расмийлаштирилган.

Пост томонидан расмийлаштирилган 47 та божхона юк декларациясида хавф аниқланиб 111 миллион 400минг сўмлик қўшимча тўловлар ҳисобланган ва ундириб олинган. Постда расмийлаштирилган божхона юк декларацияси ларнинг:

1363 таси ёки 17% яшил йўлакка.

4913 таси ёки 64% сариқ йўлакка.

1464 таси ёки 19% қизил йўлакка ўтказилиб расмийлаштирилган.

Постда амалга оширилган экспорт товарлари асосан ловия, пахта ип калаваси, мош, пиёз, кўкатлар, помидор, карам ва нўхат каби маҳсулотлар ҳисобланади.

Экспорт географияси Хитой, Россия, Покистон, Афғонистон, Туркия, Украина ва Қозоғистон каби давлатлардир. Импорт сифатида олиб келинаётган маҳсулотлар мандарин, банан, саримсоқ пиёз, шакар кабилардир. Ҳамда Хитой, Россия ва Туркия каби давлатлардан технологик асбоб ускуналар, юк ташиш автомобиллари олиб келинган.

Медиа тур давомида журналист ва блогерларга Термиз ташқи иқтисодий фаолият божхона постида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan