Uncategorized

Олимлар Ерда ҳеч қандай ҳаёт бўлмаган ҳудудни топди

Биология фанлари доктори Ной Фирер бошчилигидаги микробиологлар Aнтарктидадаги Шаклтон музлиги ёнидаги қуруқ саҳрода ҳеч қандай ҳаёт йўқлигини аниқлади, дея хабар бермоқда “Science News” нашри.

Маълум қилинишича, ушбу саҳрода чидамлилиги билан машҳур бўлган микроорганизмларнинг ҳам жойлашишига тўсқинлик қиладиган 3 та омил мавжуд бўлиб, улар: шўр ҳаво, кучли совуқ қуруқликдир. Ушбу бирлаштирилган омиллар эса бундай шароитда ҳаёт пайдо бўлиши имкониятини чеклайди.

Тадқиқотчилар музликдан тупроқнинг 200 хил намунасини олган. Таҳлил натижаларига кўра, микроорганизмлар мавжудлиги аниқланмаган.

» Биз стерил тупроқ топдик, деб даъво қилмаймиз. Aммо у ерда микроорганизмлар мавжудлигини топа олмадик, бу уларнинг фаоллигига чегара қўйилишидан далолат беради”, деб таъкидлаган ушбу тадқиқот муаллифи.

«Биз Марсда ҳаёт йўқлигини исботламоқчи бўлсак, Ерда унинг тескарисидир. Ерда атроф-муҳит жонсиз деб даъво қилиш – бу жуда ўғир илмий савдо. Марсда эса бунинг акси «, дейди микробиолог Лйле Найт.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan