Uncategorized

Чивинлар айнан сизни чақишининг 7 сабаби

Aйниқса, иссиқ кунларда ҳар қачонгидан ҳам кўпаядиган ва кайфият бузилишига таъсир қиладиган чивинларнинг нима учун келиб-келиб сизни танлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган, қуйида таъкидланган омиллар ёқимсиз ҳашаротларни жалб қилиши мумкин.

Қон гуруҳингиз I бўлса

Биринчи қон гуруҳига мансуб кишилар терлаган вақтда чивинларни ўзига жалб қилувчи алоҳида бактериялар ишлаб чиқаради.

Сал аввал спорт билан фаол шуғулланган бўлсангиз

Жисмоний фаоллик ёки бошқа сабаб билан терлаганда, тер таркибида сут кислотаси ҳам бўлади. Бу эса чивинлар эътиборини тортмай қолмайди.

Пиво ичганда

Японияда ўтказилган тадқиқотларда ҳатто бир порсия пиво истеъмоли ҳам ушбу ҳашаротларни жалб қилиши мумкинлиги исботланган.

Тор ва ёпишиб турадиган либосда бўлиш

Кийимингиз қанча тор бўлса, чивинларнинг чақиши шунча осон бўлади. Aйнан шу сабаб ҳам кийим-кечак борасида эркин вариантларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Нафас қисиши

Баъзи олимларнинг тахмин қилишича, чивинларни нафас чиқарганда ажраладиган карбонат ангидрид кўпроқ жалб қилиши аниқланган. Aйнан шу сабаб ҳам чивинларни тез-тез нафас оладиган кишилар кўпроқ қизиқтиради.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларнинг тана ҳарорати бироз юқори экани ҳамда нафас олишнинг тезлиги чивинларга магнит сингари таъсир қилади.

Метаболизмнинг жадаллиги

Саломатлик ва ташқи кўринишнинг кўнгилдагидек бўлиши учун фойдали ҳисобланган жадал метаболизмда тана ҳарорати бироз кўтарилади, шунингдек, сийдик ва сут кислотаси ажралиши ҳам тезлашади. Буларнинг бари, хусусан тер ҳидининг кучайиши чивинлар учун айни муддао ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan