СПОРТ

Расман: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарларда айтилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябр ва ноябр ойларида ўтказади.

Саралаш баҳсларига муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, миллий терма жамоа учун сентябр ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4-сентябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan