«Aрсенал» раҳбарияти жамоанинг 4 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳимоячи Давид Луис билан 2020/21-йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоланди.
Бундан ташқари, Aнглия клуби ҳимоячи Седрик Соареш ва Пабло Марилар билан ҳам янги шартнома имзолади.
Мадриднинг «Реал» клубидан ижара асосида ўйнаётган Даниел Себалёснинг битими жорий мавсумнинг сўнггига қадар узайтирилди.