“Маҳалла” фонди Сурхондаре вилоят бўлими томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан 2022 йилнинг 1-чорагида “Маҳалла кубоги” беллашувлари йўналишида 104 та спорт тадбирлари ўтказилган.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги қўшма қарорига асосан оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънавий баркамол қилиб тарбиялаш борасида стол тенниси бўйича куни кеча “Маҳалла кубоги” беллашувларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур спорт мусобақаси 13-16 ёшдаги маҳалла ўсмир ёшлари жамоалари ўртасида ўтказилди.

Беллашувларда жами 700 га яқин ўсмир ёшлар иштирок этишиб, вилоят босқичига 65 нафар ёшлар танлаб олинди.
“Маҳалла кубоги” беллашувининг вилоят босқичида қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринни Ангор туманидан Маржона Абдусатторова эгаллаган бўлса,

Норсоат Амиркулов ўғил болалар ўртасида ғолибликни қўлга киритишди.

Шунингдек, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Ангор, 2-ўрин Узун, 3- ўрин Термиз тумани ёшларига насиб қилди.

Бўлиб ўтган беллашувларнинг ғолиблари “Маҳалла кубоги” Республика турнири мусобақасига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.